"Ёггар" акциядорлик жамияти Уставига киритиладиган кушимча ва узгартиришлар матни

22.09.2017г.

..2.6. Илмий-техник маркази.

2.6.1. Жамият қошида соя экинини етиштириш агротехнологиясини такомиллаштириш, маҳаллий селекция ва уруғчилигини ривожлантириш, илғор фан-техника ютуқларини жорий этиш ҳамда хорижий соя навларини республиканинг турли тупроқ-иқлим шароитларида синаш, юқори ҳосилдор  навларни маҳаллийлаштириш, соя экин майдонларидан юқори ҳосил олинишга эришиш мақсадида Соя селекцияси, уруғчилиги, уни етиштириш агротехникаси ва қайта ишлашни ривожлантириш бўйича илмий-техник маркази (кейинги ўринларда – Илмий-техник маркази) ташкил этилади.

2.6.2. Илмий-техник марказ фаолиятининг асосий мақсад ва вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда фаолиятининг бошқа меъёрларини тартибга солувчи нормалар жамиятнинг бошқарув органи томонидан ўрнатилган тартибда тасдиқланган “Илмий-техник маркази тўғрисидаги низом”да белгиланади.

.2.6.3. Илмий-техник марказнинг ходимлари сони жамиятнинг ташкилий тузилмасида белгиланган миқдорда бўлиб, улар тегишли олий маълумотга эга бўлган (техник ходимлари бундан мустасно) малакалий мутахассис кадрлардан иборат бўлади.

.2.6.4. Илмий-техник марказлари фаолияти жамиятнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Полезные ссылки