2021 йил якуни йигилиши

05.06.2022

“Yog'gar” акциядорлик жамияти акциядорларининг барча акциядорлари диққатига!!!

“Yog'gar” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши 2022 йил 24 июнь куни соат 11-00 да жамиятнинг Қорақолпоғистон Республикаси, Беруний шахри, Қурувчилар кўчаси, 12-уйда жойлашган биносида ўтказилади.

Акциядорларни рўйхатга олиш соат 10-00 дан бошланади.

 

ЙИҒИЛИШ КУН ТАРТИБИ:

 

1. “Yog’gar”АЖ акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

2. “Yog’gar” АЖ саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

3. “Yog’gar” АЖ кузатув кенгашининг ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан ҳисоботини эшитиш.

4. “Yog’gar” АЖнинг 2021 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботини, шу жумладан жамиятни 2021 йилга бизнес-режаси кўрсаткичларининг бажарилиши юзасидан жамият Бош директорининг ҳисоботини тасдиқлаш.

5. “Yog’gar” АЖнинг ривожланиш Стратегиясига эришиш бўйича 2021 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан жамият ижроия органининг ҳисоботини эшитиш.

6. “Yog’gar” АЖнинг 2021 йил якуни бўйича жамият тафтиш комиссиясининг ҳисоботини эшитиш.

7. “Yog’gar”АЖнинг 2021 йил якуни бўйича жамият ташқи аудиторининг ҳулосасини эшитиш.

8. “Yog’gar” АЖнинг 2022 йилги молия-хўжалик фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказиш бўйича аудиторлик ташкилотларидан берилган таклифларини кўриб чиқиш ва аудитор ташкилотига тўланадиган хизмат хақининг энг кўп миқдорини белгилаш;

9. “Yog’gar”АЖнинг 2021 йил якуни бўйича корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш бўйича мустақил баҳолаш ташкилоти ҳисоботини кўриб чиқиш;

10. “Yog’gar” АЖнинг 2021 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини, шу жумладан баланс, молиявий натижалар, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботларини тасдиқлаш.

11. “Yog’gar” Жнинг 2021 йилдаги фойда ва зарарларни тақсимлаш, жамиятнинг жойлаштирилган акцияларининг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартибини тасдиқлаш.

12. “Yog’gar” АЖнинг 2022 йил учун бизнес-режасини тасдиқлаш.

13. “Yog'gar”АЖ ички корпоратив ҳужжатларини янги таҳрирда тасдиқлаш.

14.  “Yog’gar” АЖ ижроия органи раҳбарини сайлаш (шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш).

15.«Yog’gar» АЖ томонидан техник пахта чигитини сотиб олиш ва жамият айланма маблағларни тўлдириш мақсадида  30 000 000 000 (ўттиз миллиард) сўм миқдорида кредит олиш ва кредит таъминоти учун жамиятнинг бино-иншоотлари гаровга қўйиш бўйича йирик битимни кўриб чиқиш  тўғрисида.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилишига тайёргарлик кўриш даврида Сиз акциядорлар умумий йиғилишининг материаллари (ахборотлари) билан Кораколпогистон Республикаси, Беруний шахри, Курувчилар кўчаси, 12-уй манзилида,  “Yog’gar АЖда танишишингиз мумкин.

Йиғилишда кўриладиган масалалар бўйича акциядорларга тақдим этиладиган материаллар билан танишиш ёки маълумот олиш учун қуйидаги манзил/электрон почта манзили ёки телефон рақамларига мурожаат этишингиз мумкин:

e-mail:   beruni_aoyoggar@bk.ru, www.yoggar.uz

телефон :       61-524-93-10,   97- 349-75-00

 

Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар ўзи билан паспорт, акциядорлар вакиллари эса – Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади.

 

 

 

 “Yog’gar АЖ Кузатув кенгаши