“Yoggar” AЖ акциядорлари диққатига!

08.09.2017й

“Yoggar” акциядорлик жамияти бошқаруви Сизга жамият кузатув кенгашининг 2017 йил 08– сентябр бўлиб ўтган Кузатув кенгаши мажлисининг қарорига асосан жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши хақида қарор қабул қилганлигини маълум қилади.

Жамият кузатув кенгаши қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Yoggar” aksiyadorlik jamiyati бошқаруви Сизни жамият акциядорларининг 2017 йил 18 сентябр куни бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари умумий йиғилишига таклиф этади. Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхати 2017 йил 14 сентябрь ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрига асосан тузилади.

«Yoggar» акциядорлик жамияти  акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2017 йил 18 сентябр куни соат 12-00 да Кораколпогистон Республика, Беруний шахри, Курувчилар кўчаси, 12 – уй жамият мажлислар залида ўтказилади.            

Акциядорларнинг умумий йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2017 йил 18 сентябрь куни соат  10:00 да  бошланади.

  Навбатдан ташкари умумий йиғилиш    :Кун тартиби:

1) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 июлдаги ПҚ-3144-сонли қарорига асосан соя уруғчилиги, селекцияси, агротехникаси ва қайта ишлашни ривожлантириш бўйича илмий-техник марказ ташкил этиш тўғрисида.

2) Жамият Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида.

3) Жамият ташкилий тузилмасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида.

4) Жамият Кузатув кенгаши таркибини қайта сайлаш.

Йиғилишда кўриладиган масалалар бўйича акциядорларга тақдим этиладиган материаллар билан танишиш ёки маълумот олиш учун қуйидаги манзил/электрон почта манзили ёки телефон рақамларига мурожаат этишингиз мумкин:

Беруний шахри, Курувчилар кўчаси, 12 – уй

e-mail: beruni_aoyoggar.bk.ru.  расмий  веб.сайт : yoggar.uz

Мурожаат учун телефонлар: тел/факс (0361) 524-24-45, (+99898) 279-05-58

Йиғилишда қатнашадиган акциядорлар ўз шаҳсини тасдиқловчи ҳужжат ва ишончли вакиллар – Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади.

Жамиятнинг барча акциядорлари диққатига!!!

Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамияти ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 2014 йил 6 майда қабул қилинган янги тахрирдаги қонунининг 62-моддасига кўра акциядорлар умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларнинг электрон почтаси орқали амалга оширилишини хисобга олиб, ўзингизни электрон почта манзилингиз хақида маълумотни жамиятнинг  beruni_aoyoggar.bk.ru.  электрон почта манзилига тақдим этишингизни сўраймиз.

Жамият кузатув кенгаши.

Полезные ссылки