"Ёггар" акциядорлик жамиятининг навбатдан ташкари йигилиш карори

12.11.2018

«Yoggar»  aksiyadorlik jamiyati 

акциядорларининг  навбатдан  ташкари   умумий  йиғилиши

№ 2- сонли Б А Ё Н Н О М А С И.

 

Йиғилиш ўтказиш жойи: Кораколпогистон Республикаси, Беруний тумани, Курувчилар кучаси №12 уй  «Yoggar» акциядорлик жамиятининг мажлислар залида.

Йиғилиш ўтказилган сана, вақт:  8-ноябрь,2018 йил, соат 11:00да.

Жами акциядорлари сони:  293 та юридик ва жисмоний шахслар

Жамиятнинг жами акциялари сони–   3 248 710 дона

Овозга эга бўлган акциялар сони –  3248 590 дона

имтиёзли акциялар сони - 120 дона

Мажлисга қатнашган овозга эга акциялар сони –  2907320 дона

Йиғилишга қатнашган акциядорлар сони – 7 нафар

Мажлис кворуми–  89,49 %

 

Акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йиғилиш қарорларни қабул қилишга тўла хақли.

Йигилиш  раиси   Шарипов Фарход Самеевич.

 

Жамият акциядорлари ва акциядорларнинг вакиллари (рўйхат илова этилади);

«Yog’gar» АЖ  бошкарув раиси           Фархадов Шухрат Фархадович .

Ишлаб чикариш ва

инвестиция директори                            Матниязов Махмуд Исмаилович.

Бош хисобчи                                            Раджапбаев Гайрат Шараффудинович

Юридик  хизмати бошлиги                    Машарипов Умиджон Атаназарович.

Режалаштириш ва

иқтисод бўлими бошлиғи:                     Сапаров Мухаммадшокир Азимович.

 

Санок комиссияси раиси  Тажибаев Адилбек йигилиш иштирокчиларига  умумий йигилиш  кворуми  89,49% ни ташкил  этганлиги тугрисида   ва «Акциядорлик жамиятлар ва акциядорларнинг хукуклари тугрисида»ги Конуннинг 68 моддасига мувофик акциядорларнинг умумий мажлисида кворум мавжудлигини, умумий йигилиш ваколатли хисобланишини маълум килди.

Йигилиш раиси  Шарипов Фарход Самеевич акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йигилиш мажлисини очик деб эълон килди ва  куйидаги овоз бериш тартибини таклиф этди :

-ишчи органни сайлаш масаласи буйича  -карор очик овоз бериш билан кабулланади.

-кун тартибидаги масалалар буйича – карор яширин овоз бериш(бюллетень) билан кабулланади.

-кун тартибидаги бошка масалалар буйича 10 дакикагача, музокарага чикувчилар учун 5 дакика  вакт ажратиш

Таклиф овозга қўйилди: Овоз бериш натижалари: 100 фоиз ёқлаб,  қарши - йўқ, бетараф - йўқ.

ҚАРОР ҚИЛИНДИ:

Овоз бериш тартиби куйидагича  тасдиклансин

-ишчи органни сайлаш масаласи буйича  -карор очик овоз бериш билан кабуллансин.

-кун тартибидаги масалалар буйича – карор яширин овоз бериш(бюллетень) билан кабуллансин.

-кун тартибидаги бошка масалалар буйича 10 дакикагача, музокарага чикувчилар учун 5 дакика  вакт ажратилсин.

Умумий йигилишни олиб бориш учун ишчи орган- йигилиш Президиуми  ва котибини сайлаш керак. Мажлис Президиумига 3  одам сайлашни таклиф этилади.Сон  таркиби буйича каршиликлар булмаса,куйидаги номзодлар  таклиф этилади :

  1. Шарипов Фарход Самеевич             -   “O`ZPAXTAYOG`” aksiyadorlik  jamiyati

                                                                              бошқарма бошлиғи

  1. Фархадов Шухрат Фархадович        - «Yog’gar» А.Ж бошкарув раиси.
  2. Матниязов Махмуд Исмаилович     - «Yog’gar» А.Ж. ишлаб чикариш ва

                                                                        инвестиция директори

                                                               

Таклиф овозга қўйилди: Овоз бериш натижалари: 100 фоиз ёқлаб,  қарши - йўқ, бетараф - йўқ.

ҚАРОР ҚИЛИНДИ:

 

Йигилиш Президиуми куйидаги таркибда  тасдиклансин :

  1. Шарипов Фарход Самеевич.
  2. Фархадов Шухрат Фархадович.
  3. Матниязов Махмуд Исмаилович.

 

Умумий   йигилиш баёнини олиб бориш учун, йигилиш котиби Сейтанова Насиба (ижро интизоми  буйича мутахассис) ни сайлашни таклиф этилди.

Таклиф овозга қўйилди: Овоз бериш натижалари: 100 фоиз ёқлаб,  қарши - йўқ, бетараф - йўқ.

 

ҚАРОР ҚИЛИНДИ:

 

Сейтанова Насиба – йигилиш котиби этиб  тасдиклансин.

 

ЭШИТИЛДИ:

            Йиғилиш раиси – Ф.Шарипов жамият кузатув кенгашининг 2018 йил 26 октябрдаги мажлиси томонидан тасдиқланган жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибини тасдиқлаш таклифини киритди.

            Ушбу таклиф  бир овоздан маъқулланди

ҚАРОР ҚИЛИНДИ:

            Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг қуйидаги кун тартиби тасдиқлансин:

1. Саноқ комиссияси аъзоларини тасдиклаш.

2. Акциядорлар умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

3. «Yog’gar» АЖга “Хамкор банк”ининг Нукус филиалидан жамият кузатув кенгашининг 2018 йил 26 октябрдаги  4-сонли қарорида назарда тутилган кредит маблағларини жалб қилиш тўғрисидаги қарорини инобатга олган ҳолда жами  10 млрд. сўм кредит маблағи жалб қилишни кўриб чиқиш тўғрисида.

4. Кредит маблағи жалб этиш учун гаров таъминотини таъминлаш мақсадида жамиятнинг бино-иншоотларининг бир қисмини гаровга қўйиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида.

            Таклиф овозга қўйилди: Овоз бериш натижалари: 100 фоиз ёқлаб,  қарши - йўқ, бетараф - йўқ.

            Йиғилиш раиси – Ф.Шарипов жамият кузатув кенгашининг 2018 йил 26 октябрдаги мажлиси томонидан тасдиқланган саноқ комиссиясини қуйидаги тартибда тасдиқлашни таклиф қилди:

  1. Тажибае А. – жамият  материал хисобчиси;
  2. Караев Б.    –  жамиятнинг  маркетинг булимии бошлиги;
  3. Сейтанова Н. – жамият хисобчиси.

Таклиф овозга қўйилди: Овоз бериш натижалари: 100 фоиз ёқлаб,  қарши - йўқ, бетараф - йўқ.

ҚАРОР ҚИЛИНДИ:

1. Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши саноқ комиссияси қуйидаги таркибда тасдиқлансин:

  1. Тажибаев А. – жамият  материал хисобчиси;
  2. Караев Б.    –  жамиятнинг  маркетинг булими бошлиги;
  3. Сейтанова Н. – жамият хисобчиси.

Йиғилиш раиси – Ф.Шарипов жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши саноқ комиссиясига ишга киришиш мумкинлигини маълум қилди.

Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши саноқ комиссияси раиси А.Тажибаев сўзга чиқиб, ўз сўзида  навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашиш хуқуқи бор 3 248 590 дона оддий акцияга эга 293 та акциядордан   2 907 320  дона акцияга эга 9 та акциядор қатнашаётганлиги, бу эса 89,49 фоизни ташкил этишини хамда йиғилиш ўтказиш учун кворум мавжудлиги хақида маълумот берди.

Йиғилиш раиси Ф.Шарипов кун тартибидаги биринчи масала юзасидан сўзга чиқиб, ўз “Yog’gar”  АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари   умумий  йиғилишини тартибли олиб бориш учун  йиғилиш регламентини белгилаб олиш зарурлигини таъкидлаб, йиғилиш регламенти бўйича қуйидагича белгилашни таклиф қилди:

1. Акциядорлар умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

2. «Yog’gar» АЖга “Хамкор банк”ининг Нукус филиалидан жамият кузатув кенгашининг 2018 йил 26 октябрдаги  4-сонли қарорида назарда тутилган кредит маблағларини жалб қилиш тўғрисидаги қарорини инобатга олган ҳолда жами  10 млрд. сўм кредит маблағи жалб қилишни кўриб чиқиш тўғрисида.

3. Кредит маблағи жалб этиш учун гаров таъминотини таъминлаш мақсадида жамиятнинг бино-иншоотларининг бир қисмини гаровга қўйиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида Ф.Шарипов мухокамага чиққанларга – 3 минутгача  вақт бериш таклифини киритди.

            Таклиф овозга қўйилди:

Овоз бериш натижалари: 100,0 фоиз  ёқлаб,  қарши йўқ, бетараф йўқ.

            Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши қуйидаги регламенти тасдиқланди:

             Йиғилиш раиси Ф.Шарипов жамият кузатув кенгашининг  мажлиси қарорига кўра йиғилишдаги қарор    кун тартибидаги   масалалалар бўйича кўп овозли  бюлллетенларини тўлдириш орқали овоз бериш йўли билан қарор қабул қилинишини таъкидлади.

            Шундан сўнг акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиллик йиғилиши кун тартибидаги масалаларни  мухокама қилишга ўтилди.

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан – йиғилиш раиси  Ф.Шарипов сўзга чиқиб,  ўз сўзида бугунги кунда авваламбор, ҳукумат томонидан берилаётган топшириқлар, шу жумладан инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида бажариш, жамият ишлаб чиқариш қувватларини ошириш орқали барча кўрсаткичлар ижросини сўзсиз таъминлаш, шунингдек аҳолини сифатли маҳсулот билан узлуксиз таъминлаш мақсадида хамда ишлаб чиқаришни  хом – ашё пахта техник чигити билан узлуксиз бир миёрда таъминлаш учун пахта тозалаш корхоналаридан пахта техник чигитини сотиб олиш учун жамият бошқаруви томонидан 2018 йил 25 октябрь куни корхонага  «Yog’gar» АЖга  “Хамкор банк”ининг Нукус филиалидан жамият кузатув кенгашининг 10 млрд. сўм кредит маблағи жалб қилишга розилик бериш хақида мурожаат қилинганини хамда    Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларининг хуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ жамият активларининг 50 фоизидан ортиқ миқдорида кредит олиш (йирик битим ҳисобланади) ва йирик битимга розилик бериш жамият акциядорларининг умумий йиғилиши ваколатига киришишини инобатга олиб, жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши чақирилганлигини маълум қилди ва сўзни жамият бошқаруви раиси Ш.Фархадовга берди.

Сўзга чиққан жамият бошқаруви раиси Ш.Фархадов ўз сўзида 2018 йилнинг июл-август ойларида янги 2018-2019 йил мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида корхонанинг ишлаб чиқариш цех ва бўлимларида капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилганлиги хамда бу мақсадларга 1(бир)  миллиард сўм миқдорида маблағ сарфланганлиги  учун жамиятда айланма маблағлар етишмовчилиги содир бўлганлиги, бунинг натижасида  эса жамиятда пахта техник чигити, каустик сода ва кунгабоқар дони сотиб олиш учун олдиндан 100,0% тўлов амалга ошириш зарурлигини хамда хозирги кунда жамият омборларида пахта тозалаш корхоналаридан олиб келинган пахта техник чигити учун, экстрабензин учун, каустик сода учун  ва оқартирувчи тупроқ олиш учун, фермер хўжаликларида  етиштирилган соя донини сотиб олиш учун қарздорлик мавжудлигини айтиб, “Хамкор банк” Нукус филиалидан 10 ( ун) миллиард сўм миқдорида қисқа муддатли кредит олишга розилик беришни илтимос қилди.

Мухокамага чиққан “O`zpaxtayog`”aksiyadorlik  jamiyati бошқарма бошлиғи-   йигилиш  раиси   Ф.Шарипов ўз сўзида    ҳукумат томонидан берилаётган  топшириқлар,  шу жумладан инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида бажариш, жамият ишлаб чиқариш қувватларини ошириш орқали барча кўрсаткичлар ижросини сўзсиз таъминлаш, шунингдек аҳолини сифатли маҳсулот билан узлуксиз таъминлаш мақсадида  ва 2018 йил бизнес-режа кўрсаткичларини ижросини таъминлаш учун  “Хамкор банк” Нукус филиалидан 10 (ўн) миллиард сўм миқдорида қисқа муддатли кредит олишга розилик бериш таклифини киритди ва овоз беришни сўради.

          Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан  йигилиш  раиси  Ф.Шарипов   сўзга чиқиб,  ўз сўзида «Yog’gar» АЖ фаолиятини узлуксиз бир меъёрда таъминлаш учун албатта кредит маблағи жалб этиш мақсадга мувофиқ, лекин кредит маблағи жалб этиш учун аввало гаров таъминотини ҳал этиш, қолаверса, Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларининг хуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ жамият активларининг 50 фоизидан ортиқ миқдорида кредит олиш (йирик битим ҳисобланада) ва йирик битимга розилик бериш жамият акциядорларининг умумий йиғилиши ваколатига киришини айтиб, гаров таъминотига жамият бино-иншоатларининг бир қисмини қўйиш зарурлигини таъкидлади.

          Шундан сўнг, сўзга жамият бош ҳисобчиси сўзга чиқиб, кредит таъминотига жамият бино-иншоатларининг бир қисми,  асосий ишлаб чикариш биноси, ёг окартириш ва механика цехи, ёгни кадоклаш ва салфетка цехи биноси  хамда ёрдамчи хўжалиги биноларини холис бахоловчи «Хоразм эксперт бахолаш» МЧЖ томонидан 2018 йил 08 ноябрдаги № 434 сонли хулосасига асосланган холда 12 миллиард 300 миллион 395 минг 397 сўмга бахоланганлиги хақида маълумот берди.

Мухокамага чиққан   йигилиш  раиси  Ф.Шарипов  сўзга чиқиб,  кредит таъминотига жамият бино-иншоатларининг бир қисми,  асосий ишлаб чикариш биноси, ёг окартириш ва механика цехи, ёгни кадоклаш ва салфетка цехи биноси  хамда ёрдамчи хўжалиги биноларини холис бахоловчи «Хоразм эксперт бахолаш» МЧЖ томонидан 2018 йил 08 ноябрдаги № 434 сонли хулосасини инобатга олиб,  гаров таъминотига жамият бино-иншоотларининг бир қисмини қўйишга розилик бериш масаласига овоз беришни таклиф қилди.

Йиғилиш раиси Ф.Шарипов йиғилиш қатнашчиларига йиғилиш кун тартибидаги   масалалар кўриб чиқилганлигини айтди ва кун тартибидаги масала бўйича овоз беришга киришиш мумкинлигини айтди.

(Саноқ комиссияси  овоз бериш натижаларини хисоблагунга қадар танаффус эълон қилинди)

(Танаффусдан сўнг)

Йиғилиш раиси Ф.Шарипов кун тартибидаги масалалар  юзасидан овоз бериш натижалари билан таништириш учун сўзни саноқ комиссияси раиси А.Тажибаевга берди. Саноқ комиссияси раиси овоз бериш натижалари бўйича комиссия хулосасини ўқиб эшиттирди.

Жумладан, саноқ комиссиясининг баённомасига мувофиқ:

Овоз бериш натижалари хисобланганда овозлар қуйидагича тақсимланганлиги маълум бўлди:

       

                          Кун тартибидаги   биринчи  масала бўйича:

“Ёқлаб”-  2 907 320 та, “Қаршилар”-___0__, “Бетарафлар”- ___0___.

            Кун тартибидаги   иккинчи  масала бўйича:

             “Ёқлаб”-  2 907 320 та, “Қаршилар”-___0__, “Бетарафлар”- ___0___.

  Кун тартибидаги   учинчи  масала бўйича:

             “Ёқлаб”-  2 907 320 та, “Қаршилар”-___0__, “Бетарафлар”- ___0___.

Кун тартибидаги   тўртинчи  масала бўйича:

“Ёқлаб”-  2 907 320 та, “Қаршилар”-___0__, “Бетарафлар”- ___0___.

    Yoggar”  aksiyadorlik  jamiyati  акциядорларининг навбатдан

                                           ташқари    умумий    йиғилиши

                                     Қ А Р О Р    Қ И Л А Д И

           1. Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг саноқ комиссияси аъзолари қуйидаги таркибда  тасдиклансин:

  1. Тажибае А. – жамият  материал хисобчиси;
  2. Караев Б.    –  жамиятнинг  маркетинг булимии бошлиги;
  3. Сейтанова Н. – жамият хисобчиси.

Овоз бердилар: –  ёқлаб –  2907320 та  овоз,

қаршилар ва бетарафлар йўқ.

2. Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламенти тасдиқлансин.

Овоз бердилар: –  ёқлаб –  2907320 та  овоз,

қаршилар ва бетарафлар йўқ.

           1. «Yog’gar» АЖга “Хамкор банк”ининг Нукус филиалидан   10(ўн) млрд. сўм кредит линияси очилиши бўйича йирик битим тузилиши маъқуллансин. 

2. Кредит маблағидан самарали ва мақсадли фойдаланиш ҳамда банк томонидан белгиланган муддатда сўндириш жавобгарлиги шахсан жамият ижроия органи (Бошқарув раиси, бош директори) раҳбари ва бош хисобчисига юклатилсин..

Овоз бердилар: –  ёқлаб –  2907320 та  овоз,

қаршилар ва бетарафлар йўқ.

3. «Хоразм эксперт бахолаш» МЧЖ томонидан 2018 йил 08 ноябрдаги № 434 сонли  хулосаси маълумот учун қабул қилинсин.

4.“Хамкор банк”ининг Нукус филиалидан 10(ўн) миллиард сўм кредит таъминотига холис бахоловчи «Хоразм эксперт бахолаш» МЧЖ томонидан бахоланган ва 2018 йил 08 ноябр куни берилган № 434 сонли хулосасини инобатга олиб, 12 миллиард 300 миллион 395 минг 397 сўмга бахоланган жамият бино-иншоатларининг бир қисми,  асосий ишлаб чикариш биноси, ёг окартириш ва механика цехи, ёгни кадоклаш ва салфетка цехи биноси  хамда ёрдамчи хўжалиги биноларини гаров таъминоти буйича йирик битим маъкуллансин.

Овоз бердилар: –  ёқлаб –  2907320 та  овоз,

қаршилар ва бетарафлар йўқ.

Йиғилиш раиси томонидан кун тартибига киритилган масалалар тўлиқ кўриб чиқилиб, тасдиқланганлиги муносабати билан йиғилиш ёпиқ деб эълон қилинди.

 

               Йиғилиш раиси            _____________             Ф.С.Шарипов.

               Йиғилиш котиби           _____________            Н.А.Сейтанова.

 

 

Баённома тузилган сана

12 ноябрь  2018 йил

Полезные ссылки