Акциядорларнинг йил якуни буйича умумий йигилиши ХАБАРНОМАСИ

28.05.2018

«Yog'gar» акциядорлик жамияти

акциядорларининг  барча акциядорлари диққатига!!!

«Yog'gar»   акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши 2018 йил  08  июнь куни соат 11-00 да жамиятнинг Кораколпогистон Республикаси Беруний шахри, Курувчилар кучаси, 12-уйда жойлашган биносида ўтказилади. Акциядорларни рўйхатга олиш соат 10-00 дан бошланади.

Кун тартиби:

 

1. .«Yog'gar»  АЖ акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

2. .«Yog'gar»  АЖ санок комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиклаш.

3.«Yog'gar»  АЖ кузатув кенгашининг ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан ҳисоботини эшитиш.

4.«Yog'gar» АЖнинг 2017 йилдаги фаолияти якуни ҳамда молия-хўжалик фаолияти юзасидан ижроия органи раҳбарининг ҳисоботини тасдиқлаш.

5.«Yog'gar»  АЖнинг 2017 йил якуни бўйича жамият тафтиш комиссиясининг ҳисоботини эшитиш.

6.«Yog'gar» АЖнинг 2017 йил якуни бўйича жамият ташқи аудиторининг ҳулосасини эшитиш.

7. Yog'gar» АЖнинг  Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларига риоя этилиши масаласини кўриб чиқиш, натижалари юзасидан хабар бериш шаклини тасдиқлаш. 2017 йил якуни бўйича корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш бўйича мустақил баҳолаш ташкилоти ҳисоботини кўриб чиқиш;

8. «Yog'gar»  АЖнинг 2017 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини, шу жумладан баланс, молиявий натижалар, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботларини тасдиқлаш.

9.«Yog'gar»  Жнинг 2017 йилдаги фойда ва зарарларни тақсимлаш, жамиятнинг жойлаштирилган акцияларининг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартибини тасдиқлаш.

10.«Yog'gar»  АЖнинг 2018 йил учун бизнес-режасини тасдиқлаш.

11.«Yog'gar» АЖ янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш.

12.«Yog'gar» АЖ ички корпоратив ҳужжатларини  янги тахрирда тасдиқлаш.

13.Жамият ижроия органининг аффилланган шахслар билан тузиладиган битимларни ва йирик битимларни мустақил амалга ошириши учун жамиятнинг жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларни аниқлаш ва уларнинг тузилишини маъқуллаш тўғрисида.

14. «Yog'gar»   АЖ ижроия органи раҳбарини сайлаш (шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш).

15. «Yog'gar» АЖ жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

16.  «Yog'gar»   АЖ кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйҳати жорий йилнинг  04   июнь  ҳолатига тузилади.

Йиғилишда кўриладиган масалалар бўйича акциядорларга тақдим этиладиган материаллар билан танишиш ёки маълумот олиш учун қуйидаги манзил/электрон почта манзили ёки телефон рақамларига мурожаат этишингиз мумкин:

e-mail:   beruni_aoyoggar@bk.ru, www.yoggar.uz

Кораколпогистон Республикаси Беруний шахри, Курувчилар кучаси,12-уй.

Йиғилишда қатнашадиган акциядорлар ўз шаҳсини тасдиқловчи ҳужжат ва ишончли вакиллар ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади.

Полезные ссылки