Мероприятия

“Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори  ижросининг  2021  йил   давомида  бажарилган  ишлари  тугрисида.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106- сонли  “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармони, 2017 йил 18 июлдаги ПҚ-3138-сонли “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши билан келишилган ва “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамияти томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар Дастури ижросини таъминлаш мақсадида "Yog'gar" АЖда   2021  йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга  ошириш юзасидан  чора-тадбир  дастури ишлаб  чикилди.

Чора-тадбир дастурининг  ижросини таъминлаш  максадида хар  ойнинг  биринчи  жума  куни «Терроризм ва диний экстремизм-давр муаммоси» «Оммавий маданият» мавзуларида  давра  сухбатлари  уюштирилди.

Хар ойнинг  иккинчи  жума  кунлари корхонада  фаолият  олиб  бораётган ёшларнинг  хукукий саводхонлигини ошириш максадида Узбекистон Республикаси Конститутцияси, конунчилик актлари  ва  бошка  норматив-хукукий хужжатларини  урганиш  буйича  семинарлар  ташкил  этилди.

Ёшлар  уртасида  маънавий-маърифий  ишлар самарадорлигини  ошириш, ёшларда китобхонлик маданиятини юксалтириш максадида  корхона  кошида  кутубхона учун «Ёггар» АЖ  маъмурий  биносида  алохида  хона  ажратилди.Хозирги  кунда  кутубхона  зарур моддий  жихозлар  ва  китоблар билан тулдирилди.

Корхонада  фаолият  олиб  бораётган  ёшлар  уртасида  соглом  турмуш  тарзини  таргиб этиш  максадида футбол, волейбол, югуриш, шахмат, шашка, стол тенниси  буйича  мусобакалар  ташкил  этилди. Голиб  жамоаларга  эсдалик  совгалари  ва  пул  мукофотлари  топширилди.

Корхонада  фаолият  олиб  бораётган  ижтимоий  химояга  мухтож  ёшларни  маънавий  ва  моддий  жихатдан  куллаб-кувватлаш  максадида  корхонада  ижтимоий  химояга  мухтож  ёшлар  руйхати  шакклантирилди. Улардан  уй-жойга  эхтиёжи  булган  ёш  оилаларга  туманимизда  курилаётган  арзон нархдаги  уй-жойлар  учун   бошлангич  тулов  пуллари  утказиб  берилди.

Корхонада август  ойида  ёшларни   дам  олиб  келишлари  учун Самарканд  вилоятига  туристик  саёхати  уюштирилди. Бунда  ёшлар  Самарканд  шахрининг  барча   тарихий жойларида булиб  маданий  хордик  чикариб  кайтишди.

 Туман   корхона  ва   ташкилотларнинг ёшлар   етакчилари  уртасида  утказилган « Энг билимдон  ёшлар етакчиси»  танловида   корхонамиз ёшлар  етакчиси  Ислом  Рахимов   катнашиб   келди.

Келгусида «Устоз-шогирд» лойихаси доирасида «Ёггар»  акциядорлик жамиятига эндигина ишга кабкл килинган ёш кадрларни иш  куникмаларига ургатиш,уларнинг етук мутахассис булиши учун кумаклашиш ва мехнат фаолияти давомида юзага келадиган муаммоларни бартараф этишда  ёрдам бериш учун тажрибали  мутахассисларни бириктириш  ва  йилнинг  охирида  энг  намунали «Устоз-шогирд»  номинацияси  буйича  такдирлаш  маросимлари  утказиш  режалаштирилмокда.

Бундан  ташкари  корхонадаги  ёшларни  буш  вактларини  мазмунли  ташкил этиш  максадида  театрларга  ва  турли  концерт  дастурларига  ташрифларини  ташкил  этиш  режалаштирилган.

Корхонада    йил  давомида  самарали  ва  фаол  мехнат  килаётган  ёш  мутахассисларни  куллаб-кувватлаш  максадида «Ёггар»   акциядорлик  жамиятининг  эсдалик  нишонлари,  фахрий  ёрликлари  ва  совгалари  билан  такдирлаш  буйича  ишлар  олиб  борилмокда.

 

Usefull links